Ченгду
Appearance
Ченду — Хитойнинг марказий қисмидаги шаҳар, Минцязн дарёси водийсида жойлашган. Шаҳар Сичуан провинсиясининг маъмурий маркази ҳисобланади. Аҳолиси 9,9 млн. киши (1999, шаҳар атрофи билан). Ченду транспорт йўлларининг йирик чорраҳасида жойлашган бо'либ, мамлакатнинг муҳим саноат марказларидан бири ҳисобланади. Кўп тармоқли машинасозлик (станоклар, радиоаппаратура, транспорт воситалари), мис, алюминий, кимёвий ўғитлар ишлаб чиқариш, ёғочсозлик, металлсозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Бадиий хунармандчилик ривожланган. университет бор. Шаҳарга милоддан аввалги 4-асрда асос солинган. 13, 16—18-асрларга оид меъморий обидалар ҳозиргача сақланиб қолган.
Яна қаранг
[edit | edit source]Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |